Югуриш спортининг мамлакатимиздаги ривожланиш аҳволи

Мегаполислардаги ҳаёт – туганмас югур-югурга ўхшайди. Шуниси қизиқки, қўштирноқ ичидаги «югуриш»га одамлар бу сўзнинг асл маъноси орқали муносабат билдиради. Йирик шаҳарларда сўнгги ўнйилликда югуриш машғулоти ўта оммалашиб кетди. Шу билан бирга, статистика тасдиқлашича, ўз ҳаётига спортни бироз бўлса-да, киргизишга қарор қилганларнинг аксарияти айнан югуришни танлайди.