2000-йиллар аввалида дунёни «нанотехнологиялар шовқини» эгаллади: жаҳоннинг етакчи иқтисодиётлари пойгага қўшилиб, ушбу соҳадаги тадқиқотларга маблағни бир неча маротаба оширди. Одамлар кўпинча янглиш тушунча туфайли наносаноат деганда, юксак технологияли ечимларнинг ўта тор спектри – нанороботлар ёки миниатюрали деталларни назарда тутади.