Қозоғистонлик фоторассом Натали Карпушенконинг Кореядаги дастлабки шахсий кўргазмаси Сеулда бўлиб ўтмоқда. Экспозициядан икки юзтага яқин асар жой олган, улар бир неча мавзу бўйича тақсимланган. Хусусан, экологик муаммоларни бартараф этиш, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, жаҳон океани ифлосланишига қарши кураш ҳақида картиналар ҳам бор. Кўргазма май ойигача давом этади.
Квон Сун Гук, Сеул шаҳридан:
- Кўргазма иқлим муаммолари ҳақида мушоҳада юритишга мажбур қилади. Ҳамма нарса жуда чиройли тақдим этилган, мафтун бўлиб қолганимни яширмайман. Фотолар дунёда муҳофаза қилинишга муҳтож бўлган аёллар, табиатдаги жонивору қушлар, ўсимликлар ҳақида ташвиш уйғотади. Яъни уларга ёрдам бериш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кераклигини ўйлайсиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси