Қозоғистон тобора кўпроқ хорижлик туристларни жалб қилмоқда.
Йилнинг дастлабки уч ойида улар сони 2 марта ошди. Ўтган йилдагига нисбатан 130
минг киши кўпроқ ташриф буюрди. Мамлакатга 228 минг хорижлик саёҳатчи келди. Ва бу рақамларга анъанавий
саёҳатлар даври - ёз мавсуми бошлангунича эришилди. Экспертлар фикрича,
бу жуда яхши кўрсаткич.
АҚМАРАЛ МЕНЛИБЕК, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ
ВАЗИРЛИГИ ҚЎМИТАСИ БОШҚАРМАСИ БОШ ЭКСПЕРТИ:
- Ўтган йили мамлакатга 1 миллионга яқин хорижлик турист
келган. Жорий йилда бу кўрсаткич 1,4 миллиондан ошиши режалаштирилган. Бу
рақамлар чет элликлар
томонидан Қозоғистонга туристик йўналиш сифатида қизиқиши оортаётганини
кўрсатади. Йил бошидан буён мамлакатга келган меҳмонлар сони ўтган йилнинг шу
даврига нисбатан 3 марта кўп.
Шуни
айтиш керакки, ўтган йили Қозоғистонда туристлар 572 миллиард тенге
қолдирганди. Узоқ хориждан
ташриф буюрган саёҳатчи мамлакат ичида одатда бир ярим минг доллар сарфлайди.
Жорий йилнинг биринчи чорагида эса фақат меҳмонхоналарнинг ўзи 43 миллард тенгедан
зиёд даромад олди.
НУРТАС БАЙЛАРОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ
ВАЗИРЛИГИ ҚЎМИТАСИ БОШҚАРМАСИ БОШ ЭКСПЕРТИ:
- Миллий банк берган маълумотга кўра, узоқ хориждан келган 1
та турист 1 минг 500 доллар даромад беради. Ҳар бир турист 2 та иш ўрнининг
яратилишига сабаб бўлади. Ўтган йили Қозоғистонга 1 миллиондан зиёд чет эллик турист
ташриф буюрди. Натижада, туристик фаолиятдан 389 миллиард тенге солиқ тўпланди.
Меҳмонхоналар 183 миллиард тенге даромад олди. Бу – мисли кўрилмаган рекорд.
Умуман
олганда, қозоғистонликлар ҳам кўпроқ хорижда эмас, мамлакат ичида саёҳат қилишни маъқул
кўрмоқда. Ички туристлар сони январь-март ойларида салкам 1 миллион 350 мингга
етди.
Абдумалик Сарманов таржимаси