Қозоғистоннинг Эфиопиядаги элчихонасида Жамбил Жабаев, Абай Қўнонбоев, Муқағали Мақатаев каби буюк қозоқ ижодкорларининг асарлари янгради. Бу мамлакатда қозоқ халқи маданиятига бағишланган кеча ташкил қилинди. Тадбирда мазкур давлатда яшаётган ватандошларимиз ҳам иштирок этди. Элчихона ходимлари маълум қилишича, бундай учрашувлар ёш авлод дунёқарашини кенгайтиради, анъана ва урф-одатлар, буюк тарихий арбоблар ва уларнинг қозоқ маданияти, адабиёти, шеърияти, мусиқаси ривожига қўшган ҳиссаси борасидаги билимини оширади.
Меҳмонлар учун Қозоғистон пойтахти – Нур-Султон шаҳрига бағишланган фотокўргазма намойиш қилинди. Барча расмлар республиканинг Мустақиллик йилларида эришган ютуқларини намоён этади. Тадбир давомида эндиликда ушбу давлатда аввал пандемия туфайли тўхтаб қолган Абай Қўнонбоев номли маданият маркази фаолияти иши тиклангани билдирилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси