Жамбил вилоятида
1 ГВт қувватга эга шамол электростанцияси қурилади. Бу лойиҳани француз инвестор
молиялаштирди. Бугун Мажилис депутатлари Қозоғистон Ҳукумати ва Франция
ўртасида иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномани
ратификация қилди. Ҳужжат бир йил илгари Парижда имзоланган. Мақсад
республикада ТЭМ лойиҳаларини рўёбга чиқариш. Тикланувчи энергия манбалари учун
820 миллиард тенге инвестиция жалб этилиши, улар ёрдамида 3 ярим миллиард кВт/соат
«яшил» энергия олиниши, йиллик карбонат ангидрит чиқишини 2 миллион тоннага
камайтириш режалаштирилган.
Алмасадам
Сатқалиев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:
- Лойиҳани
рўёбга чиқариш ТЭМ секторини ривожлантириш, кўзда тутилган индикаторларга:
яъни, 2030 йилгача 15 фоизга етказишга, шунингдек, карбонат ангидрид
чиқарилишини камайтиришга эришишга ёрдам беради. Ўзингизга маълум, ҳозир Европа давлатлари углерод
солиқлари жорий эта бошлади. Қўшимча “яшил энергия” манбаларининг ишга
туширилиши Қозоғистон товарларининг халқаро бозорларда рақобатбардошлигига олиб
келади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.