Қозоғистон Парламенти банк ҳизмати билан боғлиқ қонунлар қабул қилди

Қозоғистон Парламенти банк ҳизмати билан боғлиқ қонунлар қабул қилди

Европа Тикланиш ва тараққиёт банки Саҳрои-Кабирнинг жанубидаги Африка давлатлари ва Ироққа ҳам хизмат кўрсатиш ниятида. Молиявий ташкилот кредит фаолиятини ҳам кенгайтирмоқчи. Қозоғистон ташкилотга аъзо давлат сифатида унинг ушбу ва бошқа ташаббусларини қўллаб-қувватлаяпти. Сенат тегишли ҳужжатларни маъқуллади. Таъкидлаш лозимки, банк таркибида 72 давлат ва 2 та халқаро тузилма бор. Қозоғистон бу ташкилотга 1992 йилда қўшилган. Сенаторлар киритган ўзгаришлар банк ҳамда Африка ва Ўрта Ер денгизи  давлатлари билан алоқаларни кенгайтиришга ёрдам беради. Инвестициялар учун янги имкониятлар очилади.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Тасдиқланган қонунлар Европа Тикланиш ва тараққиёт банки фаолияти самарадорлигини оширади. Шунингдек, Қозоғистон билан мазкур нуфузли халқаро ташкилот ўртасида алоқаларни чуқурлаштиради, ҳамкорликни мустаҳкамлайди ва иқтисодий имкониятларимиз янада кенгайиши олиб келади, деб умид қиламиз.


Сенат, шунингдек, Евроосиё Иқтисодий иттифоқи доирасида давлат харидлари амалга оширилганида банк кафолатларини тан олиш тўғрисида шартномани ҳам ратификация қилди. Бу ҳужжат узоқ муддатли ва барқарор ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Айни вақтда, қонуннинг маъқулланиши ЕОИИга аъзо давлатларда бизнес учун тенг имкониятлар яратади, томонлар ўртасида иқтисодий алоқаларга туртки беради, дея таъкидланди Қозоғистон Парламенти юқори палатасида.


Абдумалик Сарманов таржимаси