Дунёнинг 12 давлатидан
келган 288 нафар этник қозоқ бола ёзги лагерда дам олиш учун
Бурабайда жойлашган ёзги лагерга келишди. Улар 2 ҳафта давомида қолиши кутиляпти. Келишларидан мақсад – тарихий ватани ҳақида кўпроқ нарса билиб олишдан
иборат. Бу лагерга йил сайин тобора кўпроқ болалар ташриф буюряпти. 20 йил аввал, 2003 йилда атиги 7 бола ташриф буюрганди. Ҳозир эса лагердан жой олиш учун махсус танловдан ўтиш зарур. Фан, маданият ва спортда муваффақитяларга
эришганларга имтиёз берилади. Ташкилотчилар
қондошларнинг фарзандлари келаётган давлатлар сонини ошириш ниятида.
Заутбек Турисбеков, Жаҳон қозоқлари ҳамжамияти раисининг
ўринбосари:
- Болалар – келажагимиз. Тарихий ватанига ташрфи буюрган болалар ўзлари каби
турли давлатлардан ташриф буюрган тенгдошлари билан танишади, дўстлашади. Биз ҳамма виртуал данёга боши билан
шўнғиган, гаджет ва телефонлардан фойдаланадиган
даврда яшаяпмиз, жонли мулоқот тақчил. Бу ерда болалар ўртасида
бирлик ва ҳамжиҳатлик шаклланади.
Татти уч ёшида оиласи билан Туркияга кўчиб кетган. Қизча унинг ватани – Қозоғистон эканлигини ҳамиша ёдида тутган. У келажагини ўз юрти билан боғламоқчи.
Татти Арман, ўқувчи:
- Ўзим қозоқман, Туркиядан келдим. Бу ерлар жуда ажойиб, чунки кўл соҳилида
жойлашган. Жуда чиройли ўлка, одамлар меҳмондўст. Қозоқ тилини у қадар
яхши билмасам ҳам, улар ҳар томонлама ёрдамлашади. Мен Туркияда яшайман. Аммо бу
менинг турк эмас, қозоқ қизи эканлигимни ўзгартирмайди. Келажакда қайтиб
келишни, ҳаётимни Қозоғистон билан боғлашни истайман.
Тоза ҳаво, гўзал табиат ва янги дўстлар. Болаларга
лагерда мароқли вақт ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Келажакда таълим олиш учун келишни
истовчиларга эса Бутунжаҳон қозоқлар ҳамжамияти ёрдам кўрсатишга тайёр.
Абдумалик Сарманов таржимаси