Қозоғистон ва Покистон ўртасида 2022 йилнинг 9 ойи давомида 57 миллион долларлик товар айланмаси кузатилган. Ўтган йил билан таққослаганда бу кўрсаткич 18 фоизга ошган. Томонлар ўзаро савдони кенгайтириш ниятида. Қозоғистон ва Покистон Осиё қитъасида стратегик муҳим географик нуқталарни эгаллаган. Шу сабабли, ҳар икки давлат учун савдо-транспорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш – истиқболли масала. Бош вазир ўринбосари, Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин ҳамда Покистон давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда шу мавзу муҳокама қилинди. Ислом республикаси мамлакатимизнинг Гвадар порти орқали денгизга ва Форс кўрфази давлатлари бозорига чиқишини таъминлай олади. Бундан ташқари, томонлар энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириши мумкин. Бунинг учун «Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон» газопроводи орқали газ транзитини йўлга қўйиш зарур. Ислом республикаси тадбиркор доиралари Қозоғистон билан иш юритишдан манфаатдор. Нефть-газ, банк, қишлоқ хўжалиги соҳаларига алоҳида эътибор бериляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.