Суверен Қозоғистон фотохроникаси. Хитойда юртимиз Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган фотокўргазма очилди. Суратлар шартли равишда учта ўн йилликка ажратилган. Улар суверен республикада давлатчилик шаклланиши, мустаҳкамланиши, иқтисодий ўсиш ва тубдан тараққий этиш босқичларини ўзида жамлаган. Тадбирга дўмбира ва қўбиз куйлари ўзига хос колорит бахш этди, меҳмонларни қозоқ дашти муҳитига ғарқ қилди.
Чжан Хуа, Хитой ёшларни алмашув халқаро маркази раис ўринбосари:
- Қозоғистон Мустақилликнинг 30 йилида катта ютуқларга эришди. Бугунги кўргазмада мамлакат босиб ўтган шаклланиш ва тараққиётнинг бутун шарафли йўлини кўришимиз мумкин. Келаси йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Умид қиламизки, давлатларимиз келгусида ҳам шерикликни, айниқса, бор кучи, энергиясини Хитой ва Қозоғистон орасидаги дўстликни чуқурлаштиришга сарфлайдиган ёшлар алоқасини мустаҳкамлайди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси