Эндаумент жамғармалар яратиш тўғрисида қонун лойиҳаси маъқулланди

Эндаумент жамғармалар яратиш тўғрисида қонун лойиҳаси маъқулланди

Қозоғистонда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга маблағ йўналтириш учун яна битта механизм ишга тушиши мумкин. Мажилис эндаумент жамғармалар яратиш тўғрисида қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Ҳужжатда бундай жамғармалар таълим, соғлиқни сақлаш, оммавий спорт ва маданият соҳаларида очилиши кўрсатилган. Кўнгилли ёрдам мамлакатда илм-фан ва инновацияларни қўллаб-қувватлашга қаратилади. Жамиятда меҳр кўрсатиш маданиятини шакллантириш кўзда тутилган. Қозоғистонда 20 тадан  зиёд эндаумент жамғарма бор. Янги ҳужжат улар фаолиятини тартибга келтиради. Натижада, мутахассислар ва хайрия қилувчилар аудит ўтказа олиши учун махсус майдонча бунёд этилади. Жамғарма донорларини рағбатлантириш учун солиқлардан енгилликлар бериш таклиф этиляпти. Хайрияга йўлланган маблағ учун солиқ олинмаслиги мўлжалланган. Ушбу қонун лойиҳасини тайёрлашда АҚШ, Россия, Австралия, Франция, Сингапур тажрибасидан фойдаланилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси