ЭКСПОдаги Қозоғистон Павильонини 207 минг меҳмон томоша қилди

ЭКСПОдаги Қозоғистон Павильонини 207 минг меҳмон томоша қилди

Ўтган бир ой давомида Дубайдаги ЭКСПО кўргазмасидаги Қозоғистон павильонини икки юз минг нафардан зиёд одам томоша қилди. Шарқ меъморчилиги ва замонавий рақамли ечимлар синергияси ўзига жалб этди. Павильон конструкцияси, номадларнинг жаҳон маданиятига қўшган улуши, мамлакат табиати ва замини бойликлари кўпчилик ээътиборини қозонди.

Павильоннинг алоҳида зонасида мамлакатнинг инвестициявий салоҳияти ва иқтисодий имкониятларини намойиш этилди. Бу ерда стратегик давлат дастурлари, шу жумладан, транзит-транспорт, халқаро лойиҳалар, инновациялар, рақамлаштириш маҳсулотлари тақдим этилган.

Даулет Еркимбаев, «QazExpoCongress» Миллий компанияси» ҲЖ Бошқаруви раиси биринчи ўринбосари:

– Павильоннинг бизнес бўлимида ўтказиладиган 30 тача махсус тадбирлар кўзда тутилган. Уларда Қозоғистон тадбиркорлари, дунёнинг турли мамлакатлари, узоқ-яқин хориждан келган инвесторлар иштирок этади.

Таъкидлаш лозимки, дастлабки прогнозларга кўра кўргазмада 25 миллион меҳмон бўлиши мўлжалланган. 70 фоизини хорижликлар ташкил қилади, бу эса 168 йиллик ЭКСПОлар ташкил қилиш тарихида рекорд кўрсаткич.

Абдумалик Сарманов таржимаси