Экспертлар саноатда кадр тақчиллиги юз беришини прогноз қилди

Экспертлар саноатда кадр тақчиллиги юз беришини прогноз қилди

Қозоғистон саноатида кадр тақчиллиги юз бериши прогноз қилиняпти. Уч йил ичида 200 минг нафаргача мутахассис етишмаслиги кузатилиши мумкин. Аналитиклар фикрича, корхоналарда шу кунда 18 мингдан зиёд вакансия бор. Бу эс ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 60 фоизга кўп. Марказ экспертлари фикрича, муаммо илдизи маошларнинг камлиги, ходимлар кексайиши ва ишчи касблар ёшлар учун қизиқарли эмаслигида. Бугунги кунда уларнинг қайта ишлашдаги улуши атиги 20  фоизни ташкил қилади.

Александра Молчановская, Қозоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги меҳнат захираларини ривожлантириш маркази бошқарувчи директори:

- Меҳнат ҳақи камлиги албатта тачилликни келтириб чиқаради. Бугунги кунда электрон меҳнат биржасида саноат соҳасида 6 минг вакансия мавжуд бўлса, уларда ўртача маош 130 минг тенгега тенг. Бироқ бу – ўртача маош. Чунки бир миллион тенге оладиган муҳандислар ҳам бор, лекин бир неча йил таълим олган механик,  техникларга минимал маош – яъни, 60 минг тенге таклиф қилинади. Албатта, маошларни кўтармасдан корхоналар кадр тақчиллигини бартараф эта олмайди.

Вакант ўринларга ҳеч ким келмаяпти, иш берувчилар ваҳима қиляпти. Ваҳоланки, кўплаб техник соҳа бакалаврлари бошқа соҳаларга келяпти.

Александра Молчановская, Қозоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги меҳнат захираларини ривожлантириш маркази бошқарувчи директори:

- Ёшларнинг 40 фоизи ўз соҳасида ишламаяпти. Чунки улар 2-3 йил таълим олгач, техник грантга эга бўлгач, шарт-шароитар билан танишяпти. Сўнгра хизматлар соҳасига кетишни маъқул кўряпти, чунки унда иш графиги қулай, маош бир неча марта кўп. Ўзлари учун осон йўналишни, касбни танлаяпти.

Ҳозирча қуйидагича манзара шаклланяпти: саноат соҳасидаги бўш иш ўринларининг учдан бир қисми Қўстанай, Қарағанди ва Алмати минтақаларида. Уларда кадрларга талаб жуда катта. Шунингдек, сўнгги йилларда молия ва суғурта, давлат бошқаруви, соғлиқни сақлаш, транспорт ва омборлар соҳаларида янги иш ўринлари очиляпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.