Қозоғистонда энергетика секторини рақамли
трансформациялаш жараёни бошланди. Мамлакатда электроэнергия генерациячи
объектлари онлайн-мониторинг қилинади. Натижада, техник кўрсаткичлар ҳар 15
дақиқада янгиланиб туради. Шунингдек, Энерго ва коммунал секторни
модернизациялаш миллий лойиҳаси доирасида тўрт йил ичида электр таъминоти
объектларида 4 миллионта «ақлли» ҳисоблаш ускунаси қўйилади. Бу эса жами 57
миллиард тенге тежаш имконини беради, дея маълум қилди тегишли идора. Ягона
иссиқлик-энергетика мажмуасини бошқариш давлат майдончаси - EnergyTech унинг
асосий элементига айланади. Мамлакатда нефть маҳсулотлари ҳам рақамли назоратга
олинади. Нефть, газ конденсати, хом ва товар газини ҳисобга олувчи «Oil Track»
тизимида 325 та нефть базаси рўйхатга олинган.
Бақитжан Иляс, Қозоғистон
Республикаси Энергетика вазири ўринбосари:
- ІТ-ишланма
муаллифларини қўллаб қувватлаш учун глобал вендерлар ва соҳа билан боғлиқ
АІ-ечимларга эга ІТ -компанияларнинг AI-альянси шаклланди. Вазирликлар ва
Астана хаб резидентлари ўртасида пилот лойиҳалар доирасида соҳадаги
АІ-ечимларни биргаликда синовдан ўтказиш ва жорий этиш тўғрисида 15 та қўшма
меморандум имзоланди. Жорий йилда 2 та сунъий интеллект ишлатилган лойиҳа пилот
синови муваффақиятли якунланди.

