БАА компанияси Қуриқ портини ривожлантирад

БАА компанияси Қуриқ портини ривожлантирад

Қозоғистон Қуриқ портини ривожлантиради. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, Бирлашган Араб амирликларига тегишли компания бу ишда ёрдам кўрсатади. Шартнома имзоланган. Томонлар таъкидлашича, муҳим транспорт-логистика ташаббуси рўёбга чиқарилиши Марказий Осиё экспорт йўналишларини ривожлантиришга хизмат қилади. Шу жумладан, ҳужжатга кўра, дон терминали ва «Саржа» кўп вазифали денгиз терминали қурилиши бўйича ҳамкорлик қилинади. Бугунги кунда бўлажак терминал ҳудудида икки причал, етиб келадиган темир йўл излари, асосий юклар станцияси қурилиши тугалланган. Тез орада дастлабки товарлар жўнатилади. Экспертлар таъкидлашича, лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши Транскаспий халқаро транспорт йўналиши ўтказиш қувватини йилига 10 миллион тоннагача ошириш имкониятини яратади.

Абдумалик Сарманов таржимаси