Ҳар бир минтақада иситиш мавсумига доир йўл харитаси яратилади. Ҳукумат
йиғилишида Бош вазир вилоят ҳокимларига шундай топшириқ берди. Ҳужжатда қиш
мавсумига доир барча ишлар ўз аксини топиши зарур. Янги иссиқлик марказлари
қуриш, фойдаланилаётган иншоотларни модернизациялаш, таъмирлаш ишлари
кўрсатилиши шарт. Фавқулодда вазият юзага келганида, минтақадаги коммунал
хизмат ва иссиқлик марказлари ходимлари қандай иш тутиши лозимлигини кўрсатувчи
алгоритм тасдиқланиши керак. Соҳани рақамлаштириш, иссиқлик тизимларини
автоматлаштиришнинг аҳамияти ортиб бормоқда, деди Алихан Смаилов. Кутилмаган
фалокатларнинг олдини олиш учун инфратузилма аҳволи ва ишлатилаётган иссиқлик энергияси
ҳажми, сифати тўғрисида маълумот бериб борилиши лозим. Шунингдек, ёқилғи
таъминоти масаласи ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак. Ҳукумат раҳбари бу
ишларни ягона тизимга бирлаштиришни топширди.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Ички ёқилғи бозори беқарорлашувига йўл қўймаслик учун вилоятлар
ҳокимлари тегишли тартибда икки ҳафта давомида ёқилғи ғамлаш ҳамда тегишли пунктлар
ҳолати, иш сифати, етказиб бериш жадваллари, асосланган баҳолар бўйича текширув
ўтказиши зарур. Саноат вазирлиги Қозоғистон темир йўллари билан биргаликда кўмир
учун вагонлар етарли бўлишини таъминлаши лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.