Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Коррупцияга қарши хизмат раҳбарияти олдига шундай вазифа қўйди. Асхат Жумағали давлат раҳбарига мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳисобот берди. Хусусан, жорий йил биринчи чорагида 500 дан зиёд коррупцияга боғлиқ жиноят қайд этилган, 400 дан ошиқ шахснинг коррупцияга алоқадорлиги фош қилинган. Бундан ташқари, коррупция хавфини бартараф этиш юзасидан 769 та тавсия ва таклифлар киритилди.