Бугун Қозоғистонда янги автомобиль заводи - KIA Qazaqstan очилди.
Телекўприк давомида Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев очиб берган корхона Қўстанайда жойлашган, йилига 70 мингта машина чиқаради. Уларнинг бир
қисми Марказий Осиё ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатларига экспорт қилинади.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
–
Корея Республикаси – Қозоғистоннинг Осиёдаги яқин ҳамкори. Алоқаларни янада чуқурлаштириш ниятидамиз. Қозоғистонда 800 тадан зиёд корейс компанияси муваффақиятли ишлаяпти. Айни вақтда, автомобилсозлик ўзаро ҳамкорлигимизнинг энг муҳим
йўналишларидан бири, деб тўла ишонч билан айта оламиз. Ушбу завод бунга далил
бўла олади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, заводнинг ишга
тушиши Қозоғистонда машинасозлик ривожланишига катта ҳисса қўшади. Ўтган йили
секторга 290 миллиард тенге сармоя киритилди. Бу эса 2023 йилдагидан икки ярим
марта кўп.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, ҚозоғистонРеспубликасиПрезиденти:
– Ижобий тенденция сақланиб қоляпти: жорий йил
бошидан буён соҳага 178 миллиард тенге сармоя киритилди. Инвесторлар Қозоғистонга
катта қизиқиш билан қараяпти. Кенг кўламли чора-тадбирлар туфайли катта муваффақиятларга
эришилди. Ўтган йили 145 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди. Астана, Алмати,
Семей, Уральск, Кўкшетау, Қўстанай ва Сарань шаҳарларида машинасозлик
корхоналари мавжуд.
KIA Qazaqstan заводи ишга тушиши соҳанинг технологик
ривожланишига катта туртки беради. Келажакда унда бошқа машина моделлари ҳам
чиқарилиши мумкин, бу эса Қозоғистон дунё автосаноати ривожланишига ҳисса
қўшишига олиб келади. Республика иттифоқи мультипликатив самара олади. Автозаводдаги
бир ярим мингта иш ўрнининг ҳар бири логистика, сервис хизмати ва инфратузилмаларда
қўшимча беш-олтита иш ўрини яратилишига олиб келади. Давлат раҳбари KIA
Corporation компанияси президентига миннатдорчилик билдирди ва Хо-сунг Сонга II
даражали «Дўстиқ» орденини топширди.
Абдумалик Сарманов таржимас

