Қозоғистон ва хорижлик ижодкорлардан иборат жамоанинг ижод маҳсули – «Дашт чорлови». Муҳташам ва ҳайратомуз. «Астана Опера» театрида айнан шундай янги миллий балет премьераси пойтахт томошабинлари эътиборига ҳавола қилинди. Ўзига хос услуб, нафис хореография билан уйғун халқ рақси элементлари таниқли хорижлик постановкачи Патрик Де Бана кашфиёти бўлди. Спектакль давомида янграб турган Тлес Қажғалиев мусиқаси Буюк Дашт сирларидан воқиф бўлишда ёрдам беради. Саҳна безакларига келганда, ҳамма нарса минимализм услубида яратилган, бу эса миллий балет гўзаллиги ва нафосатини бўрттириб кўрсатади.
ПАТРИК ДЕ БАНА, ПОСТАНОВКАЧИ ХОРЕОГРАФ:
- Шамол, қор, кенглик, табиат, ҳайвонлар, руҳлар. Буларни мазкур постановкада кўрасиз. «Астана Опера» балет труппаси билан ишлаш менга жуда ёқди, иш жараёнидан жуда мамнун бўлдим, чунки ўзим учун ажойиб, кўркам инсонлар, моҳир балет артистларини, жуда иқтидорли саҳна ижрочиларини кашф этдим, ушбу постановка жараёнининг ҳар бир дақиқасидан ҳузур қилдим.