«Дарин» мукофотига ҳужжат қабул қилиняпти

«Дарин» мукофотига ҳужжат қабул қилиняпти

Қозоғистонда «Дарин» Давлат ёшлар мукофоти учун танлов эълон қилинди. Аризалар 10 августгача қабул қилинади. Адабиёт, фан, дизайн ва тасвирий санъат, журналистика, классик мусиқа, театр ва кино, эстрада каби 10 номинация бўйича саралаш ишлари ўтказилади. Давлат органлари ва жамоат ташкилотлари номзод кўрсатиши мумкин. Мукофот 29 ёшдан ошмаган, фан, ижод, жамоат ишлари, спортда муваффақиятга эришганларга тақдим этилади. Танлов ғолиблари Мустақиллик куни арафасида эълон қилинади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.