Бир нечта “яшил” лойиҳалар рўёбга чиқарилади

Бир нечта “яшил” лойиҳалар рўёбга чиқарилади

Қозоғистонда яна бир нечта тикланувчи энергия объектлари вужудга келади. Масалан, Қизил Ўрда вилоятида 12 миллиард тенге эвазига қуёш станцияси қурилиши режа қилинган. Ҳокимлик маълумотига кўра, станция барпо этилиши учун ер майдони ажратилган. Вилоятда жами бўлиб, 88 МВт қувватга эга тўққизта шундай объект ишлаб турибди. Улардан учтаси хорижий сармоя эвазига қурилган. Маблағ Буюк Британия, Франция ва Россиядан киритилган. Хитойлик инвестор эса Жетису вилоятида шамол электр станциясини барпо этишни режалаштирган. Қуввати 50 МВт га тенг бўлган лойиҳа қиймати 23,5 миллиард тенге деб баҳоланмоқда. Шунингдек, минтақада муқобил энергия соҳасида ишлайдиган яна учта объект бунёд этилади. Гидроэлектростанцияни ишга туширишга қозоғистонлик тадбиркорлар маблағ сарфлаган. Яна битта шамол электр станцияси Жамбил вилоятида қурилиши мумкин. Унинг қуввати 1 ГВт га етади. Хитой компанияси бу лойиҳани амалга оширишга тайёрлигини билдирган.

Абдумалик Сарманов таржимаси