Қозоғистонда Халқаро Волонтёрлар форуми бўлиб ўтади

Қозоғистонда Халқаро Волонтёрлар форуми бўлиб ўтади

Астанада ушбу тадбирга фаол тараддуд кўрилмоқда. Дунёнинг 30 дан ошиқроқ давлатидан келувчи вакиллар, шунингдек, республикамиз вилоятлари делегатлари халқаро волонтёрлик ташкилотлари фаолиятини, фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлашда корпоратив масъулиятнинг роли, экологияда, таълим, соғлиқни сақлаш ва фавқулодда вазиятлардаги волонтёрлик масалаларини муҳокама қилади.

Данияр Қадиров, Қозоғистон Республикаси ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири ўринбосари:

-  Форумнинг асосий мақсади волонтёрлик ҳаракатини халқаро даражада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасидаги Қозоғистон тажрибасини намойиш қилиш. Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида волонтёрлик йўналишида етакчи эканлигини кўрсатиш. Ушбу форумда барча қозоғистонлик волонтёрлар, асосан, кўнгиллиларнинг миллий тармоғи қатнашади. Тадбир давомида волонтёрлик соҳасининг турли йўналишларида 10 та сессия бўлиб ўтади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси