Қозоқчани ўрганиш осон! Пойтахтда яшовчи фуқаро давлат илини видедарслакр ва машҳур месенжернинг чат-боти ёрдамида ўрганиш имкониятини яратди. Сергей Хван коронавирус карантини даврида янги ғоя устида ишлай бошлади. Ҳозир унинг онлайн-курслари мамлакатимизда ва хорижда жуда оммалашиб кетган. Россия, Қозоғистон, Сингапур, Корея, Испания ва АҚШда яшовчи олти юзга яқин ўқувчи унинг дарсларида масофадан иштирок этяпти. 30 муаллим онлайн-форматда якка тартибда ҳафтасига беш кун, 1 соатдан дарс ўтяпти. Сергей Хван маълум қилишича, ишланманинг ўзига хослиги шундаки, унинг ёрдамида ўқувчилар ҳар куни ишлатиладиган сўзлар, нақллар, барқарор гаплар асосида одатдагидан бир қанча марта тезроқ сўзлашиш малакасини эгаллайди.
Сергей Хван, лойиҳа муаллифи:
- Бу мактаб телефонда, телеграмм ёрдамида яратилди. Биз қисқа саволлар берамиз, ўқувчи уларга жавоб беради. Жавоб беролмай қолса – қисқа видео юборамиз, кўриб чиқади, бу иш фойда бермаса, унга тушунтирамиз. Мен тил тузилишини тушуниш учун китоб ёздим. Битта феъл ёрдамида тахминан 600 та шакл ясалиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.