Қозоғистон
пойтахтига Silk Way Star иштирокчилари келишда давом этяпти. улар қаторида
Озарбайжон, Монголия ва Қирғизистон вакиллари – Сабина Заде, Мишель Жозеф ва
қўшиқчи Тамға ҳам бор. Мамлакат ҳаво дарвозасида уларни мусиқа ва миллий
ширинликлар билан кутиб олишди. Интервью давомида артистлар орзу-истакларини
билдиришди. Улар тезроқ телетомошабинларга ўз ватанининг маданий мероси ва
мусиқий изланишларини тақдим этишни истаяпти. Осиё вокал танловида 12 давлат
вакиллари қатнашади. Телешоу 26 августдан суратга олинади.
Мишель Жозеф, Silk
Way Star иштирокчиси /Монголия/:
- Мен учун Монголия
шарафини ҳимоя қилиш ва ўз мусиқам, анъаналарим, маданиятимни Марказий Осиё
билан баҳам кўриш - шараф. Қўшиқларим анъанавий монгол оҳанглари ва замонавий фалсафани
уйғунлаштиради. Бошқа иштирокчиларни рақиб демайман, бошқалардан ўрганишга
интиламан.
Тамға, Silk Way
Star иштирокчиси /Қирғизистон/:
- Бу мен учун
шундай ажойиб анжуманда, халқаро майдонда ўзимни кўрсатишнинг бетакрор
имконияти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

