Алматида бугундан бошлаб, карантин юмшатилди. Мегаполисда барча турдаги, жумладан, туристик йўналишлар юк ташувчилари ўз фаолиятини бошлади. Вокзаллар, аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари, таълим масканлари, ошхона, ҳаммом, спорт-соғломлаштириш марказлари ва гўзаллик салонлари чекловларсиз ишлашга ўтди. Ресторан, кафелар ўринларнинг 50 фоизи банд бўлгани ҳолда ишлайди. Асосий шарт – муассаса «Ashyq» дастури иштирокчиси бўлиши лозим.
Хуршида Абдуллаева таржимаси