Астанада янги инновациявий лойиҳалар тақдим этилди

Астанада янги инновациявий лойиҳалар тақдим этилди

Бу ерда йилига уч юзтача шундай ускуна тайёрланиши кутиляпти. Маҳсулотни келажакда технопарклар, таълимий ва илмий ташкилотлар, Қозоғистондаги ва хориждаги саноат корхоналари харид қилиши мўлжалланган. Проректор Жанна Қурманғалиева университет инновациявий лойиҳалар тақдимотида маълум қилишича, кўргазмада университет олим ва ўқитувчиларининг 20 дан зиёд илмий ишланмалари тақдим этилди. Шу жумладан, турли илмий-тадқиқот лабораториялари, ENU-LAB ишлаб чиқариш маркази, ядро технологиялари парки бор. Таъкидлаш лозимки, унинг асосида энергетика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва тиббиётда ишлатиладиган 12 турдаги  экологик хавфсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Евроосиё Миллий университети 200 дан зиёд илмий лойиҳаларни рўёбга чиқаради, уларнинг барчаси келажакда турли бозорларга тайёр маҳсулот бериш салоҳиятига эга.

Жанна Қурманғалиева, Лев Гумилёв номли евроосиё миллий университети фан, тижорийлашиш ва халқаро миқёсга чиқиш бўйича проректори:

- Университетнинг илмий лойиҳалар орқали олаётган даромади ўтган йили икки марта ошди. Яъни фанни ривожлантиришга фақат давлат ёки бизнес эмас, ўзимиз ҳам маблағ киритамиз. Халқаро ташкилотлар танловларида ғолиб бўляпмиз, хўжалик шартномалари тузиляпти. Университет олимлари яратган ишлар жуда харидоргир. Чунки бу лойиҳалар иқтисодиётдаги маълум муаммоларни ҳал этишга қаратилган. Шу муносабат билан маҳсулотларни бирга ўйлаб топиш ва ишлаб чиқариш бўйича шартномалар тузяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси