Астанада сунъий интеллект халқаро маркази очилади

Астанада сунъий интеллект халқаро маркази очилади

Астана Alem.AI сунъий интеллект халқаро маркази очилишига ҳозирланяпти. У СИ-иқтисод ривожланишига ёрдамлашади, тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, рақамли соҳа ечимларини тижорийлаштириш ва инвестициялар жалб қилишга хизмат этади. Марказ EXPO шаҳарчасидаги саккиз қаватли бинога жойлашади. Унинг ҳар бир қавати сунъий идрок ривожланиши босқичларин ўзида акс эттиради. Марказда минг нафар одам ўқийди, дастур давомийлиги – 18 ой. Талабалар таълим доирасида 50 тагача турли лойиҳаларни рўёбга чиқариши ва 20 тадан зиёд дастурлаш тилларини ўзлаштириши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси