Санъат чегара билмайди. Пойтахтда очилган Қозоғистон ва Австрия рассомларининг «Биз биргамиз» кўргазмаси ҳам бунга далил бўла олади. Унда мўйқалам соҳиблари Ақжан Али ва Жеральд Флориан Мессенернинг асарлари бир-бири билан уйғунлашган. Рассомлар техникаси ҳам ўхшаш. Намойиш этилган 50 тага яқин картина асосан абстракт экспрессионизм услубида яратилган. Али Ақжан қатор кўргазмаларда қатнашди, халқаро тадбирларда ном қозониб улгурди. Иқтидор соҳиби Қозоғистон Бадиий санъат академияси мухбир-аъзоси, Астана шаҳар рассомлар уюшмасининг фахрий аъзоси унвонини олган.
Али Ақжан, рассом, Қозоғистон:
- Дриплинг техникаси – бўёқларни пуркаш орқали сурат чизиш усули. Шу тариқа, мен ботинимдаги туйғуларни намойиш этаман, мухлисларга етказиб бераман. Бу ерда аижод намуналарининг ҳаммаси 2023 йилда яратилган. Ўз ишларим билан дунё миқёсига чиқиш ниятидаман. Маҳоратимни ошириб, Қозоғистон санъатини жаҳонга тақдим этгим келади.
Унинг хорижлик ҳамкасби Жеральд Флориан тасвирий санъатни илм-фан, мусиқа ва ёзувчилик билан уйғунлаштирган ижоркор. Австрия мамлакати вакили сермазмун асарлари билан дунё санъатсеварларига яхши таниш. У охирги асарларини Қозоғистонда чизди. Рассом мамлакатимизнинг беназир табиатини уни илҳомлантирганини таъкидлайди.
Жеральд Флориан Мессенер, рассом, Австрия:
- Мен Қозоғистоннги жуда яхши кўраман. Шунинг учун бу мамлакатдаги объектларни чизавергим келади. Маданий ҳамкорликни ривожлантириш ўта муҳим. Чунки аслини олгандан ҳаммамиз ўзаро боғланганмиз. Тадбир ҳамфикрларимиз кўплигини намойиш этди.
Кўргазма «Маданият орқали ҳамкорлик» лойиҳаси доирасида Президент марказида янги мавсумни очиб берди. У Қозоғистон халқи ассамблеясининг 30 йиллигига бағишланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

