ASHYQ хизмати давлатга топширилди

ASHYQ хизмати давлатга топширилди

«Ashyq» расман давлатга топширилди. Тез кунларда бу сервис «EgovMobile» иловасидан ўрин олади. Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин бу ҳақда маълум қилди.

«Яқинда «Ashyq» сервиси давлат ихтиёрига ўтказилди. Кеча унинг яратувчиси Виталий Пустовойтенко билан шартнома имзоланди, энди бу хизмат Миллий Ахборот технологиялари маркази ихтиёрида. Шахсий маълумотлар ҳақида хавотирланиш керак эмас, Ashyq серверлари давлат сервер марказига ўрнатилган».

Шунингдек, вазир маълум қилишича, илова иккита йирик банк: KASPI ва HALYK иловаларида ҳам ишлайди. Бағдан Мусин фикрича, бу тез-тез юз бериши мумкин бўлган техник муаммоларнинг олдини олади. Таъкидлаш жоизки, ҳозир «Ashyq» тизимида бир миллион 700 мингдан зиёд фойдаланувчи бор. Ҳар куни илова туфайли жамоат жойларида юрган юзлаб хасталанган фуқаролар аниқланяпти. Шуни ҳам айтиш керакки, Қозоғистоннинг яна уч шаҳри – Павлодар, Тараз ва Ақтўбеда яқинда илова ишга тушади.

Абдумалик Сарманов таржимаси