Жорий йилда Или-Алатау давлат миллий табиат парки ўрмон жамғармаси тикланиши режалаштирилган. Ўрмончилар 47 гектар ерга кўчат ўтқазади. Бўлажак ўрмон учун ниҳоллар Каскелен ўрмончилиги питомнигида етштирилади. Маълум бўлишича, баргли дарахтлар бир йил, нинабаргли ўсимликлар 4-5 йил парваришланиши зарур. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда жами 20 минг кўчат ўтқазилади.
Ўринбасар Қарнақов, "Каскелен ўрмончилиги" давлат муассасаси ўрмончиси:
- Кўчат етиштириш учун ерни, уруғларни кузда тайёрлаб қўямиз. Ёзда кўчатлар ораси 3-4 марта ўталади, ер юмшатилади, суғорилади. Болаларни парваришлагандек ғамхўрлик қилиш керак. Қишда совуқ урмаслиги учун хашак, қиринди билан ёпамиз. 15 сантиметргача ўсгач, тоғларга ўтқазамиз. Экиладиган жойларга кўпинча фақат отда чиқиш мумкин, баъзи жойларга эса пиёда боришга тўғри келади.
Бахтияр Нурланов, Или-Алатау давлат миллий табиат парки ақсай филиали директори:
- Баргли дарахт турлари октябрда экилади, келаси йили кузда эса уларни тегишли майдончаларга кўчирамиз. Майдонча денгиз сатҳидан 1 минг 600 – 2 минг метр баландликда бўлиши зарур. Нинабаргли дарахтлар 2 минг - 2 ярим минг метр баландликка ўтқазилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.