Роликни қандай яратиш, камера қаршисида қандай ишонч билан туриш мумкин? Алмати вилоятидаги ижодий мактаб болалар ўз қобилиятини ривожлантириши, янги малакаларни ўзлаштириши учун айни муддао бўлди. Истовчилар, улар сони эса 200 га яқин, бу ерда кинематография асослари, клип ишлаш, нотиқлик санъатини ўрганади.
Арай Хасен, кино ишлари тўгараги аъзоси:
- Профессионал клипмейкер бўлишни, қисқа метражли фильмлар олишни орзу қиламан, шу боис, бу ерга келдим. Бизга профессионаллар сабоқ беради, съёмка бошлашга ҳаракат қиляпмиз. Асосийси, ёруғлик билан ишлаш, тасвир учун зарур ракурсни танлашни ўрганамиз, бу жуда қизиқарли.
Еркин Хамидуллов, кино ишлари бўйича мураббий:
– Масканда барча шароит яратилган. Техника – компьютерлар, фотоаппаратлар бор. Болаларга махсус дастурларда монтаж қилишни ўргатамиз. Ҳаммаси тўлиқ ўргатилади. Болаларда қизиқиш катта. Биринчи видеороликлар ишланди. Илк ютуқлар ёмон эмас, Мустақиллик кунига бағишланган вилоят беллашувида 2-ўринни олдик.
Ижод мактабида жами 11 та тўгарак ишлаб турибди. Уларга онлайн тартибда ёзилиш мумкин. Дарвоқе, лойиҳа вилоят маданият бошқармаси томонидан тўгарак ва секцияларни қўллаб-қувватлаш доирасида амалга оширилмоқда. Давлат боланинг тўгаракка 12 марталик қатнови учун пул тўлайди.
Ғизат Тўғамбаев, Сарканд туманидан:
- Бу биринчиси, икки ойчадан бери қизим шу ерга қатнайди, у нотиқлик клубига аъзо бўлган, унга ёқади. Ютуқлари яхши. Болалар ривожланади. Ўзим ҳам ўқитувчиман, бу болалар учун фойдали, болаларни маънан ўстиради.
Басима Сарманова таржимаси