АҚШда ўқишни истовчилардан ариза қабул қилиняпти

АҚШда ўқишни истовчилардан ариза қабул қилиняпти

Қозоғистонлик олимлар хорижда малака ошириши мумкин. Мамлакатда саралаш танловига ҳужжат қабул қилиняпти. Бу иш 2023 йилнинг 15 мартигача давом этади. Талабгорлар тавсия этилган ташкилотлар рўйхатига кирувчи хорижий тузилма таклиф қоғозини тақдим этишдан ташқари илмий ютуқларга ҳам эга бўлиши зарур. Масалан, индексга киритилган Қозоғистон ва хориж нашрларида мақолалари чоп этилган бўлиши лозим. Фан ва олий таълим вазирлиги маълум қилишича, муҳандислик, табиий, ижтимоий ва гуманитар фанлар, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари, тиббиёт, санъат, таълим, агросаноат мажмуаси, миллий хавфсизлик ва мудофаа соҳаларига афзаллик берилади. Эслатамиз, Қозоғистон Республикасида ҳар йили давлат ҳисобидан беш юз нафар қозоғистонлик мамлакат ташқарисида малака ошириш имконига эга бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси