Алакўл: Қайси соҳилда дам олган маъқул?

Алакўл — Қозоғистоннинг Абай ва Жетису вилоятлари ҳудудида жойлашган ёпиқ кўл, мамлакатнинг энг ажойиб масканларидан бири. Ҳудуди 20 минг гектардан зиёд бўлган шифобахш ҳудудга саломатлигини яхшилаш, шунингдек, чўмилиш ва балиқ овлашни истаганлар ташриф буюради.