Туркистонда соғлиқни сақлаш масалалари

Туркистон вилоятидаги клиник шифохона ёши аллақачон бир ярим асрга тенглашган. Россия империясида 1867-1868 йилларда округлар аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилган ислоҳот туфайли шифокор, фельдшер ва туғуруқда кўмаклашувчи мутахассислар тайинланган. Албатта, дастлабки пайтларда тиббиёт муассасалари фақат шаҳарларда, йирик станцияларда жойлашган ва асосан, оддий аҳоли эмас, қўшин эҳтиёжларига хизмат қилган. Энди очилган вақтида госпиталда бор-йўғи 5 та ётоқ ўрни мавжуд эди.