Ақмўла
вилоятида кенг кўламли Jana Dala/Green Day қишлоқ хўжалик кўргазмаси ўтказилди.
Анъанавий форум республикадаги аграр соҳа технологиялари, юқори самарали
техникаси, шунингдек, инновациоявий ишланмалар намойиш қилинадиган энг йирик
майдонча ҳисобланади. Унда 20 тадан зиёд мамлакатдан келган компаниялар 500
тадан зиёд қишлоқ хўжалиги техникаси ва юқори технологик ускуналарини тақдим
этади. Кўргазмага қўйилган намуналарга талаб ҳамиша катта.
Адильхан
Сагимбаев, кўргазма ташкилотчиси:
-
Дейлик, техника ҳаракатланади. Менежер у ҳақда маълумот беради. Фермерлар
тинглайди. Бу техника қандай ишлов беришини кўришади. Менежерлар ҳар бир
фермернинг эшигини тақиллатади. Кўргазмадан кейин миришкорлар қошига боришади.
Бу
ерда ветеринария, агрономия, агрокимё ва органик зироатчилик бўйича
инновациявий ишланмалар, генетика, селекция, чорвачилик бўйича ютуқларни кўриш
мумкин. Шу ернинг ўзида мамлакатнинг барча минтақаларидан келтирилган зотдор
буқалар танлови ўтказилди. Мамлакат
иқлимига мослаштириб чиқарилган «қозоқ оқбоши» зоти намойиш этилди. Шуни ҳам
айтиш керакки, мазкур зот чиқарилганига ҳам 75 йил бўлди. Қишлоқ меҳнаткашлари таъкидлашича, Jana
Dala/Green Day янги технологияларни ўрганиш, замонавий техника билан танишиш,
тажриба алмашиш учун ажойиб имкониятлар беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

