Қозоғистон дон етказиб бериш учун экспорт каналларини кенгайтирмоқда. Икки миллион тоннага яқин маҳсулот Ғарбий Европа ва Шимолий Африка давлатлари бозорларига жўнатилади. Мамлакатимиз яна шунча ҳажмдаги донни Хитой, Эрон ва Афонистонга экспорт қилади. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий импортчилари аввалгидек Марказий Осиё республикалари бўлиб қолмоқда. Шартномага мувофиқ, минтақа давлатлари бозорларига ҳар ойда Қозоғистон 250 минг тоннага яқин маҳсулот экспорт қилади. Умуман, жорий йил кузининг дастлабки икки ойида хорижий бозорларга 2 миллион тонна дон юборилди. Мамлакатнинг дон бўйича экспорт салоҳияти бу йил 12 миллион тоннани ташкил қилади.
Серик Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари:
- Умуман, Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон бозорларига қисқа
фурсатларда 5-6 миллион тоннага яқин дон экспорт қиламиз, Ўзбекистонга, мисол
учун, 3,5 миллион тонна, Тожикистонга бир миллион, Қирғизистонга 500 минг тонна
юбориш режа қилинган. Ушбу давлатлар бизнинг асосий йўналишларимиз саналади.
Айдарбек Сапаров, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:
- Ўтган йили донимизнинг ҳосилдорлик ва сифат кўрсаткичлари бу йилгидан
паст эди. Таннархи эса қиммат бўлди. Россия донининг нархи бизникидан анча
арзонроқ эди. Жорий йилда мазкур давлат билан рақобат қила оламиз ва маҳсулотимизни паст баҳода сотишимиз
мумкин. Шу боис, аста-секин Эрон, Миср бозорига кириб боряпмиз. Форс кўрфази
давлатлари бозорини эгаллаш режамиз бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси