600 миллиард тенге ҳажмида агролойиҳалар ишга туширилади

600 миллиард тенге ҳажмида агролойиҳалар ишга туширилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, жами 266 та объект йил давомида фойдаланишга топширилади. Вазирлик маълум қилишича, минтақаларда умумий қуввати йилига 1,7 минг тоннага тенг бўлган 3 миллиард 700 миллион тенге қийматга эга еттита гўшт комбинати иш бошлайди. Бундан ташқари, 77 миллиард тенгега капитал сарфлаб, 10 та паррандачилик хўжалиги очиш режалаштирилган. Йил давомида яна 51 та сут-товар фермаси, 12 та сут заводи ва 38 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси очилиши мўлжалланган. Иккита олмазор боғ маҳсулот бера бошлайди, картошка, сабзавот ва дон омборлари қурилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси