2023 йилга бориб, Қозоғистоннинг барча минтақалари рақамли телерадиоузатишга ўтади. Ҳукумат йиғилишида Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Асқар Умаров таъкидлашича, ҳозирча аҳолининг 92 фоизи, 11 та минтақа шундай имкониятдан фойдаланяпти. Жорий йилда вазирлик Шарқий Қозоғистонда олтита телерадиостанцияни ишга туширади. Умаров маълум қилганидек, вилоят ва республика аҳамиятига эга шаҳарларда 30 тагача телеканал трансляция қилинмоқда. Бошқа ҳудудларда 15 та атрофида. Вазир Қозоғистон Республикасида тайёрланган телеконтент хорижлик томошабинларда ҳам катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлаб ўтди.
Асқар Умаров, Қозоғистон Республикаси ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири:
- 2021 йилда 166 та телеканал орасида илғор ўнликка кирганларидан 6 таси Қозоғистонга қарашли. Улардан 3 таси – давлат телеканали. Сўнгги 5 йил мобайнида давлат ёрдамида 250 та сериал ёки 3 минг 500 серия суратга олинди. Шундан 50 та сериал Сингапур, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон ва бошқа давлатларга сотилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.