Қозоғистонда Туркиянинг учувчисиз ускуналари синовлардан муваффақиятли ўтди.
Дронларнинг тажриба-текшируви юртимиз ҳарбий
учувчиларига янги намунадаги техниканинг ишончлилиги ва сифатини баҳолаш
имконини берди. Туркия ишлаб чиқарувчи компанияси мутахассислари бошқарувга доир барча жиҳатларни ўргатди. Шартномага кўра, улар икки йил
давомида қозоғистонлик ҳарбийларга “Anka» туркумидаги учувчисиз жиҳозлардан фойдаланиш ва уларга
хизмат кўрсатишда кўмаклашади. Комиссия хулосасидан сўнг «Anka-S» авиация тизими шахсий таркибга тиркалди. Ҳарбий хизматчилар янги турдаги ускунани бошқаришдаги
фарқли жиҳатларга эътибор қаратди.
Шохан Мусабеков, Жанговар тайёргарлик ўқув маркази бошлиғи:
- Ишончим комил, ўз профессионаллиги билан шахсий таркиб олдига қўйилган
вазифани тўлиқ уддалайди.
Мадияр Мажикеев, 14157-ҳ/қ Авиация эскадрильяси борт командири:
- Биз «Винлонг» учувчисиз жиҳози билан ишлаш тажрибасига эгамиз, бундан
ташқари, туркиялик инструкторлар ўз ишининг профессионаллари саналади, ўқув
жараёни енгил ўтди. Ишонаманки, келгусида «Anka-S» ускунасини бошқаришни ҳам
ўзлаштириб, тажрибали мутахассисга айланаман.
Айтиш керак, учувчисиз ускуна қанотининг узунлиги 18 метрга етади, парвоз тезлиги юкламага боғлиқ ҳолда соатига 270 километрга тенг. У 10 километр баландликкача кўтарила олади ва осмонда узилишларсиз
27 соатгача ишлаши мумкин.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.