Манғистау вилоятида 500 кВ энергия
тарқатиш тизими ишга туширилиши режалаштирилган. Натижада, Ғарбий минтақалар
Қозоғистоннинг ягона энергетика тизими билан бирлашади. Ҳукумат йиғилишида
минтақани электр энергияси билан барқарор таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
Шунингдек, минтақада янги энергия манбаларини барпо этиш масаласи ҳам муҳокама
қилиниши кўзда тутилган. Вилоятда энергияга талаб мунтазам ўсиб бораётгани
ҳисобга олиниб, бир қанча узоқ муддатли лойиҳалар амалга оширилади. Газ ва
тикланувчи энергия манбаларига асосланган гибрид станциялар барпо этилади. Шунингдек, эски электр
станциялар модернизацияланади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач Манғистау атом энергетика комбинати энергоблоклари ишламай
қолса ҳам «Урал-Атирау-Манғистау» транзити вазиятни барқарорлаштиради. Бош
вазир бу ишлар 5 йилда эмас, 2024-2026 йилларда якунланишини талаб қилди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси