Жамоа мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида бўлди. Артистлар корейс халқ қўшиқларини ижро этди. Таъкидлаш лозимки, хор репертуарида турли тиллардаги кўплаб қўшиқлар бор. Чежу оролида бўлиб ўтган халқаро фестивалда қозоқ жамоаси энг яхшилар қаторида тилга олинди. Артистларимизни, шунингдек, Ўзбекистон, Индонезия, Филиппин ва АҚШга таклиф этишди.
Хан Мен Хи, шоир:
- Хорни маза қилиб тингладим. Профессионаллар экан. Артистлар корейс қўшиғини нақадар нозик ижро этганини кўрдим.
Айбек Кемал, Ақтўбе вилоят филармонияси директори:
-Асосий мақсад – қозоқ миллий санъатини, қозоқ қўшиқларини Корея Республикасида оммалаштириш. Эшитганингиз каби, хор «Ариран»ни ижро қилди. Бу композиция миллий дўстлик тимсоли, дейиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси