Муассаса берган дастлабки маълумотларга кўра, ўтган йили ташқи савдода товар айланмаси 32 фоиздан ўсган ва тахминан 134 ярим миллиард Америка валютасига тенг бўлган. Экспорт кўрсаткичлари - 84 ярим миллиард доллар. Миллий иқтисодиёт вазирлигида таъкидланишича, 2023 йилда Қозоғистонда ЯИМ янги шарт-шароитларга мослашиши давом этади. Иқтисодий фаолликка давлат кўмаги ижобий таъсир кўрсатади. Жумладан, «Бизнес йўл харитаси», «Оддий буюмлар иқтисодиёти» дастурлари доирасида ёрдам берилади. Жорий йилда ҳам иқтисодиёт ўсиши бўйича прогноз 4 фоизлик даражада сақланиб қолади.
Абдумалик Сарманов таржимаси