Бугунги дастурда Ақтўбенинг
асосий логистика тугунлари: «Жинишке»
темирйўл станцияси ва Алия Мўлдағулова халқаро аэропорти ҳақида ҳикоя қиламиз.
Транспорт-логистика соҳаси
бугунга келиб, иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Бу эса қатор
минтақалар аҳамиятини оширади. Шулардан бири — маъмурий маркази Ақтўбеда бўлган
Ақтўбе вилояти. Мамлакатнинг ғарбий дарвозаси, кўплаб автомобиль, темирйўл ва
ҳаво йўналишлари кесишувчи минтақа. Гавжум транспорт оқимлари вилоят логистика
салоҳиятини кенгайтиради.

