Ақтау денгиз порти — республика корхонаси, Каспий денгизининг жанубий-шарқий соҳилида халқаро юк ташув тизимида асосий роль ўйнайди. Ақтаудан учта асосий денгиз йўналиши мавжуд: Эроннинг шимолий портларига, Боку ва Астраханга. Ақтауга келиб тушадиган юклар кейинчалик темир йўл ва автотрассалар орқали бутун Қозоғистонга, Сибирга ва Шарқ давлатларига жўнатилади. Қозоғистон хомашё, асосан, нефть маҳсулотларини экспорт қилади, мамлакатимизга турли маҳсулот ва ускуналар келтирилади. Бу галги кўрсатувимиз шу хусусда.

