Ақтўбе вилоятининг асосий транзит
тугунларидан бири — «Жайсан» автомобиль чегара пункти. Қозоғистон-Россия
орасидаги стратегик йўлак орқали кунига минглаб юк ва енгил машина ўтади.
«Жайсан» - Марказий Осиё ва Россия Федерацияси орасидаги савдо-логистиканинг
асосий ҳалқасига айланган. Бу ерда божхона, миграция ва чегара назорати хизмати
жипсликда иш олиб боради. Сўнгги йилларда пункт техник жиҳатдан модернизация
қилинди: ускуналар янгиланди, ўтказув қуввати ошди. Булар бари Евроосиё
ҳудудидаги интеграция жараёнларига мисол бўла олади. Янада батафсил - бу галги
кўрсатувда.

