Транскаспий халқаро транспорт йўналиши – саккиз мамлакат орқали салкам 11 минг километрга чўзилган. Хитойнинг шарқий соҳилидаги Ляньюньган портидан бошланади ва Европа Иттифоқигача етиб боради. Йўналиш Хитой, Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Украина, Польша ва Руминияни ўзаро боғлайди. Бу Шарқ ва Ғарбни ўзаро боғловчи асосий йўлаклардан бири.
Дастуримизнинг бу галги сони шу йўналишга бағишланган.

