Заргарлик буюмларининг сири

Санъатнинг ўз тили бор. Ҳа, ранг-тасвир бўёқлар, адабиёт эса сўз воситасида маълум бир воқеа-ҳодиса тўғрисида ҳикоя қилади. Устанинг қўлидан чиққан ҳар бир асар инсонни ўйлашга мажбур қилади. Тасаввуримизни кенгайиши учун замин ҳозирлайди. Шу ўринда қалб торларини чертиб, ғаройиб кайфият яратишга қодир бўлган мусиқа санъатини тилга олиш жоиз. Куй ва мусиқа кишига илҳом беради, тингловчини ўз сеҳрига маҳлиё қилади. Санъат хазинадир, қозоқ халқининг маданияти, урф-одатлари баҳоси топилмас миллий бойликдир. Ҳунарманд усталар ота-боболардан қолган меросни авлоддан-авлодга етказиб келмоқда. Айжан Тленбек оиласида ҳам шу анъанага амал қилинади.