Коллекция қилиш хобби сифатида 20-асрга яқин равнақ топа бошлаган. Коллекционерлар савдо-алмашув кунларини ўтказган. Коллекция тўплашнинг энг кенг тарқалган турларидан бири – нумизматика. Гап тангаларни коллекция қилиш устида кетяпти. Айни пайтда, филателия – почта маркаларини коллекция қилиш ишқибозлари сони ҳам кам эмас.