Жаз — ҳар қандай одам тушунавермайдиган ғаройиб мусиқа

Жаз... Шу биргина сўзнинг ўзида қанча маъно бор. Жаз — кайфият ва ҳаяжонга тўла мусиқа. Бу жанр импровизация, маъноли композициягина эмас, ўй-хаёл тимсоли ҳамдир. Уни фақатгина шу касбнинг усталари ижро эта олади.
Мазкур услуб тарихи XX аср бошларида АҚШнинг Янги Орлеан шаҳридан бошланган. Кейинчалик бошқа штатларда зарбли чолғулар оркестрлари тузилиб, ижрочилик санъатининг ўзгача кўриниши вужудга келади. Ушбу йўналиш бутун дунёга тарқалиб, жазнинг ҳар хил услублари пайдо бўлди.