Одамлар нега кинога боради? Албатта, ҳиссиётлар учун. Улар бир зумга кундалик ташвишлардан чалғитадиган, икир-чикирлардан узоқлаштириб, бошқа дунёга олиб кетадиган ниманидир ҳис қилишни, фильм мавзусига шўнғиб кетишни истайди. У доим ҳам фақат кўнгил очиш воситасими? Йўқ. Унда маънавий улғайиш, маданий бойликка эга бўлиш, интеллектуал ривожланиш учун ҳам майдон мавжуд.

